Линклар

logo-print

Жанубий Корея ҳарбий денгиз флотининг қўмондонлиги Жанубий Кореяга қарашли фрегат Шимолий Корея соқчи кемаси денгизчилари ўртасида Сариқ денгизда юз берган тўқнашувда баъзи денгизчиларнинг ҳаракатларида хатоларга йўл қўйилганини тан олди.


Рўй берган отишмада жанубий кореялик 4 денгизчи ҳалок бўлган 20 нафари жароҳат олган эди. Шимолий Корея денгизчилари ҳам талафот кўргандилар, бироқ бу ҳақда аниқ маълумотлар йўқ.
Юз берган инцидентни ўрганиш учун тузилган комиссия етакчиси, Жанубий Корея қўмондонлиги вакили бугун берган баёнотида воқеа рўй берган жойдан маълумот ўз вақтида етарли хажмда етиб келмаганлиги учун жангга кирган кемага ёрдам жўнатиш имкони бўлмаган, деди.
Жанубий Кореянинг асосий сиёсий партиялари мудофаа вазири Ким Дон Шиннинг ҳамда бир қатор олий даражали зобитларнинг истеъфога кетишини талаб қилдилар.
XS
SM
MD
LG