Линклар

logo-print

Фаластин мухторияти раҳбари Ясир Арафат Фаластин хавфсизлик хизмати аъзолари билан йиғилиш ўтказди.


Хизмат аъзолари ўз раҳбарлари Жибрил Ражубнинг истеъфога чиқарилишига рози эмасликларини изҳор этдилар, Ражубга нисбатан чиқарилган қарор сиёсий, деб ҳисоблашларини билдирдилар.
Ражуб Фаластиннинг энг обрўли лидерларидан бири ва муҳториятни Арафатдан сўнг бошқариши мумкин бўлган шахс эди.
Шанба куни Рамаллоҳ шаҳри атрофида Иордан дарёсининг ғарбий соҳили хавфсизлик хизматининг 600 нафардан зиёд ходими Арафатнинг Ражубга нисбатан чиқарган қарорига қарши норозилик акцияси ўтказдилар.
XS
SM
MD
LG