Линклар

Бугун эрталаб Исроил ҳарбийлари фаластинлик бир қуролли гуруҳнинг Ғазо секторидаги яҳудийлар истиқомат қилувчи пунктга киришининг олдини олдилар.


Исроил радиоси хабарига кўра, исроиллик аскарлар ва фаластинликлар ўртасида отишма бўлиб ўтган. Талафотлар ҳақида хабарлар йўқ.
Исроил қўмондонлиги шанба куни ҳарбийлар Ғазо шаҳридан жануброқдаги Нецарим аҳоли пункти атрофида шубҳали кишиларга қаратиб ўт очганини бугун тан олди. У ерда фаластинлик бир аёл боласи билан нобуд бўлган эди. Тергов гуруҳи она-бола чиндан ҳам Исроил аскарлари томонидан ўлдирилганми, деган саволга жавоб изламоқда, дейилади қўмондонлик баёнотида.
XS
SM
MD
LG