Линклар

Халқаро тинчлик сақловчи кучлар таркибида хизмат қилаётган франциялик икки ҳарбий хизматчи мина портлаши оқибатида Кобулда оғир жароҳатланди.


Қўмондонлик вакилининг хабарига кўра, франциялик саперлар Кобул аэропорти атрофини миналардан тозалаш билан банд эдилар. Жароҳатланганлар самолетда Францияга жўнатилдилар.
Ўтган йил декабридан буён тинчлик ўрнатувчи кучлар мазкур ҳудудда 800 дан зиёд минани зарарсизлантирдилар.
Франс-пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, Афғонистоннинг шарқидаги Хост шаҳрида жойлашган АҚШ қўшинларини номаълум кимсалар граната отувчи қуроллардан ўққа тутганлар.
XS
SM
MD
LG