Линклар

Афғонистонда мамлакат Ўтиш даври ҳукумати аъзоси, Хамид Қарзайнинг муовинларидан бири, шанба куни қотиллар қўлида нобуд бўлган Хожи Абдулқодирнинг дафн маросими бўлиб ўтди.


Кобулнинг жомеъ масжидида жаноза намози ўқилганидан сўнг, майит Жалолобод шаҳрига олиб кетилди ва шу ерда дафн этилди.
Пуштун миллатидан бўлган Хожи Абдулқодир Жалолобод вилоятининг собиқ ҳокими, Афғонистондаги нуфузли лидерлардан бири эди.
Афғонистон раҳбари Хамид Қарзай Абдулқодирнинг ўлдирилишини террористик акт, деб баҳолади ва келаётган сешанбани миллий мотам куни, деб эълон қилди.
Халқаро тинчлик ўрнатувчи кучлар вакиллари мазкур қотиллик мамлакатдаги вазиятни издан чиқариб юбориши мумкинлигидан хавфсирамоқдалар. Кобулдаги Халқаро кучлар ҳарбий хизматчилари жанговар шай ҳолатга келтириб қўйилдилар.
XS
SM
MD
LG