Линклар

logo-print

Қозоғистоннинг Кулан қишлоғида бир эркак киши ўлат касаллигига чалингани аниқланганидан кейин шифохонага ëтқизилди.


Қизил Ўрда минтақасида касаллик тарқалишига йўл қўймаслик учун эҳтиëт чоралари кўрилди ва бу эркак билан алоқада бўлган 7 одам Кулан қишлоқидаги шифохонада тиббий назоратга олинди. Расмийлар бу эркак киши ўлат касаллигини Орол денгизи яқинидаги совет давридан қолган ташландиқ ҳарбий биологик лабораториядан эмас, балки кемирувчилар танасида бўладиган ҳашаротлардан юқтирганига ишонишмоқда. Сўнгги йилларда Қозоғистонда кўплаб одам ўлат касаллигига чалинди. Ўтган йилда бир одам шу касалликдан нобуд бўлди ва бошқа кўплаб киши шифохонада даволанди.
XS
SM
MD
LG