Линклар

logo-print

Бугун Жанубий Африка республикасининг Дурбан шаҳрида Африка бирлиги ташкилотининг энг сўнгги саммити очилди.


Шу ҳафта оҳирида 53 давлат лидери бундан кейин ташкилот номи Африка иттифоқи, деб аталишини тасдиқлаши кутилади. Африка бирлиги ташкилоти бирлик, ҳар бир давлатнинг суверенлигини ҳурмат қилиш ва ички ишларга аралашмаслик принциплари асосида 1963 йилда ташкил этилган эди. Янги Африка иттифоқи Европа иттифоқига ўҳшайди ҳамда тинчлик ва хавфсизлик кенгашига эга бўлади. Мазкур кенгашнинг эса Африка давлатлари аскарларидан ташкил топадиган тинчлик ўрнатувчи кучларни инсониятга қарши жиноятлар содир этилган можароли мамлакатларга жўнатиш салоҳияти бўлади. Африка лидерлари, шунингдек, марказий банк, Африка суд маҳкамаси, Африка иқтисодий жамияти ва пировардида ягона пул бирлигини ташкил қилишни режалаганлар.
XS
SM
MD
LG