Линклар

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ҳизби-ут-Таҳрир гуруҳининг икки аъзоси диний, этник ëки миллий низолар чиқаришга уринганида айбдор деб топилди ва 5 йил озодликдан маҳрум этилди.


42 ëшли Абдулла Абдурасулов ва 25 ëшли Шавкат Исамбаевлар шаҳар истироҳат боғида Ҳизби-ут-Таҳрир варақаларини тарқатишаëтган пайтда ҳибсга олинганлар. Бугун маҳаллий матбуотнинг билдиришига кўра, терговчилар кейинчалик уларнинг уйидан яна бошқа диний адабиëтларни ҳам топишган. Улар устида суд пайшанба куни бўлган ва бу сўнгги ойларда Қирғизистонда Ҳизби-ут-Таҳрир гуруҳи аъзоларига қарши ўтказилган тўртинчи суд ишидир. Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳам Ҳизби-ут-Таҳрир гуруҳининг юзлаган аъзоси қамалган.
XS
SM
MD
LG