Линклар

Қирғизистон пойтаҳти Бишкекда яна бир чет эллик отиб ўлдирилди.


Бугун ички ишлар вазирлиги матбуот вакилининг Озодлик радиосига айтишига кўра, жанубий кореялик тадбиркор Парк Янг-Бок кеча квартирасида ўлик ҳолда топилган. Матбуот вакили Жўлдошбек Бузурманқуловнинг Ассосиэйтед-пресс ахборот агентлигига айтишича, ўғрилик содир этилгани тўғрисида ҳеч қандай далил йўқ ва бу қотилликнинг уюшган жиноятчиликка алоқаси бўлиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, бундан 10 кун олдин Бишкекда Хитой дипломати ва унинг ҳайдовчиси икки қуролли шахс томонидан отиб ўлдирилган эди. Ички ишлар вазирлиги Қирғизистонда уюшган жиноятчиликка алоқадор қотилликлар ошиб бораëтганини билдириб, Бишкекдаги жиноий вазиятни Санкт-Петрбург ëки Москвадаги аҳволга қиëслади.
XS
SM
MD
LG