Линклар

logo-print

“EASTLINK” ИНТЕРНЕТ ПРОВАЙДЕРИНИНГ ФАОЛИЯТИ ТЎХТАТИЛДИ


Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги республикадаги етакчи провайдерлардан бири «Eastlink» қўшма корхонасини лицензиясидан махрум қилиб, фаолиятини тўхтатиб қўйди. Агентлик расмийларининг Озодлик радиосига айтишларича, «Eastlink»дан лицензия олиб қўйилишига қўшма корхонанинг «UzPak» давлат провайдерини четлаб ўтган ҳолда халқаро интернет тармоғига улангани сабаб бўлган.
«Eastlink» «UzPak» ва «Найтов» компаниялари қатори Ўзбекистондаги энг етакчи провайдерлардан ҳисобланган. Фаолияти чекланган «Eastlink» қўшма корхонаси 1997 йилда Ўзбекистоннинг «Авиаброк-Консауд» ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг EVLICO компанияси билан биргаликда тузилган эди.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг лицензиялаш бўлими бошлиғи Алфия Гатаулинанинг Озодлик мухбирига айтишича, «Eastlink» лицензияланмаган фаолият билан шуғулланганлиги учун Вазирлар маҳкамаси хузуридаги идоралараро кенгаш унинг фаолиятини тўхтатиб қўйишга қарор қилган.
XS
SM
MD
LG