Линклар

Бугун АҚШ президенти Жорж Буш молиявий қонунларни бузган йирик Америка корпорацияларининг раҳбарлари тез орада жавобгарликка тортилишини эълон қилди.


Бушнинг сўзларига кўра, текширув амалиётларига Оқ уй маъмурияти бошчилик қилади. Куни кеча АҚШнинг “Мерк” дори-дармон ишлаб чиқарувчи компанияси 12 миллиард доллар маблағни ўзлаштирганликда айбланган. “Уолл стрит жорнал” газетасининг хабарига кўра, бир неча йил давомида мазкур компаниянинг айрим вакиллари катта миқдордаги пулларни ўзлаштирган. Бу хабар дунё бозорида компания акциялари қийматини тушириб юборган.
Шу кунларда АҚШ Конгресси молия қўмитаси яна бир йирик компания “УорлдКом”нинг амалга оширган молиявий фирибгарликларини текширмоқда.
XS
SM
MD
LG