Линклар

Туркияда сиёсий бўҳрон чуқурлашар экан, мамлакат ҳукумати аъзолари бирин-кетин истеъфо беришда давом этаяпти.


Турк расмийлари бу чорани бош вазир Эжеветни истеъфога чиқишга ундаш мақсадида қўллашмоқда.
Куни кеча Туркия ҳукуматидаги 3 вазир истеъфо берган. Улар орасида Туркия бош вазири ўринбосари Ҳусамеддин Ўзкан ҳам бор. Олинган маълумотларга қараганда, шу пайтгача мамлакат парламентини ҳам 22 депутат тарк этган.
Бош вазир эса ўз соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга қарамай, ҳокимиятда қолишга ҳаракат қилмоқда. Ваҳоланки, Эжевит май ойида икки марта шифохонада даволаниб чиқишга мажбур бўлган эди. Туркия бош вазири ҳозир 77 ёшда.
XS
SM
MD
LG