Линклар

Испания суди Баск сепаратчилари ташкилоти ЭТАнинг аъзоси бўлган террорист аёлни 87 йилга озодликдан маҳрум қилди.


"Йўлбарс хотин" деган лақабли, 38 ёшли Идойя Лопес Риано испаниялик уч ҳарбий хизматчини ўлдирганликда айбдор, деб топилган. Қотиллик бундан 16 йил муқаддам Мадридда содир этилган эди. Бундан ташқари бу аёлни яна 20та қотилликkа алоқадор, деб ҳисоблайдилар.
Франция қамоқхонасида 5 йил ўтирган Рианони ўтган йилнинг майида Испания маъмурларига ўтказиб бергандилар.
XS
SM
MD
LG