Линклар

Туркия бош вазири Булент Эжевет бугун ҳукумат бўҳронини хал қилиш мақсадида вазирлар маҳкамаси аъзолари билан учрашмоқда.


Эжевет навбатдаги парламент сайловларини режага кўра, яъни 2004 йили ўтказиш лозимлигини таъкидламоқда. Мухолифат эса, айни пайтда, муддатидан илгари сайловлар ўтказишни ҳамда ҳукуматни алмаштиришни талаб қилмоқда.
Туркия ҳукумати бўҳрони бир неча кундан буён давом этмоқда. Эжевет етакчилигидаги Демократик сўл партия аъзолари бўлган бош вазир ўринбосари ва уч вазир, ҳамда парламентнинг бир қатор депутатлари истеъфо бердилар.
Мамлакат сиёсий ҳаётидаги ноаниқлик туфайли Халқаро валюта жамғармаси Туркия учун мўлжаллаб турган 16 миллиард долларли кредитни беришини ҳам бермаслигини ҳам билмай турибди.
XS
SM
MD
LG