Линклар

ТАДБИРКОРЛАР НОРОЗИЛИК СИФАТИДА САВДО-СОТИҚНИ ТЎХТАТДИЛАР


10 июл куни Тошкент шаҳар Чорсу буюм бозори тадбиркорлари солиқ ошганлигига норозилик сифатида иш ташлаш эълон қилишди. Бозордаги барча тадбиркорлар - уларнинг сони 200га яқин эди- савдо-сотиқни тўхтатиб, бозор маъмурияти биноси
олдида тўпланишди ҳамда шаҳар ҳокимияти ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси вакилларининг улар билан учрашишларини талаб қилишди. Бундан сўнг¸Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси раҳбари Бахтиëр Панаев тадбиркорлар олдига келиб¸ улар эътирозларини эшитди.
Йиғилган тадбиркорларнинг Озодлик мухбирига айтишича, 1 июлдан бошлаб улар тўлайдиган солиқ 100 фоиз ошган. Уларнинг сўзларига кўра¸ савдо-сотиқ мавсуми сусайган ҳозирги кунда солиқни бирданига бу қадар катта миқдорда ошириш мантиққа зиддир.
Аммо Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси мутахассиси Бобур Нодирхоновнинг маълумотига кўра, Вазирлар маҳкамасининг 2002 йил 13 июндаги «Савдо ва умумий овқатланиш сохасида солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори кучга кирган. Шу муносабат билан¸Тошкент шаҳар ҳокими 2002 йил 1 июл куни тегишли қарор қабул қилган. Унга кўра¸ Чорсу буюм бозоридаги тадбиркорлар бир ойда 10,5 минимал иш ҳақи миқдорида солиқ тўлашлари лозим. Қарор чиқишидан илгари тадбиркорлар 5 минимал ойлик миқдорида солиқ тўлар эдилар.
Тадбиркорлар иш ташлаш узоқ давом этиши мумкинлигини билдиришди. Ҳозирча милиция воқеага аралашмади.
XS
SM
MD
LG