Линклар

ГЛОБАЛ ТАЪЛИМ БЎЙИЧА СЕМИНАР- ТРЕНИНГ ИШ БОШЛАДИ


10 июл куни Тошкентда Глобал таълим бўйича семинар- тренинг иш бошлади. Ушбу тадбир ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ташаббускорлигида ўтказилмоқда. Ташкилотчиларга кўра¸ Семинарни ўтказишдан кўзлаган мақсад- Ўзбекистонда болаларга нисбатан дўстона муҳитни шакллантирувчи мактабни ташкил этишдир.
Анжуманда 450 яқин ўзбек ўқитувиси иштирок этишмоқда. Тўрт кунлик семинар давомида ўқитувчилар учун болага дўстона муносабатда бўлишни таъминловчи мактабни бунёд этиш, таълим дастурларини соддалаштириш ҳамда таълим сифатини ошириш мавзуларида ўқув сессиялари уюштирилади.
Семинарда қатнашаëтган Торонтодаги Халқаро глобал таълим институти профессори Дэвид Селбининг Озодлик мухбирига айтишича, боланинг мактабда эркин илм олиши учун шароит яратиб бермоқ лозим. Селбининг фикрича,Ўзбекистонда таълим дастурлари жиддий ислоҳотларга муҳтож. Мутахассисга кўра¸ ўқитувчилар руҳий аҳволига ҳам жиддий эътибор бериш лозим. Негаки ўқитувчи руҳий тушкунликка учраган бўлса¸ бу ҳолат ўқувчилар билимига жиддий таъсир кўрсатади.
Семинарда ўзбек ўқитувчилари иқтисодий муаммоларга рўпара бўлаëтганлари ҳақида ҳам гапирилди. Республика халқ таълими вазири ўринбосарининг Озодлик радиосига билдиришича, вазирлик мазкур муаммони ҳал қилиш йўлларини изламоқда.
XS
SM
MD
LG