Линклар

Бугун Туркия ташқи ишлар вазири Исмоил Жем ва иқтисод вазири Кемал Дарвеш истеъфо этгани билан мамлакатда сиëсий бўҳрон янада чуқурлашди.


Жем нима учун ҳукуматдан ва бош вазир Булент Эжеветнинг Демократик сўлчи партиясидан истеъфо беришга қарор қилганини эртага матбуот конференциясида тушунтиришини айтди. Туркия НТВ хабарлар каналининг билдиришича, Жем ўз қарорини эълон қилганидан бир неча соат ўтгандан сўнг Дарвеш ҳам истеъфога чиққан. Бош вазир Эжевет вазифасидан истеъфо бериши ëки муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказиш борасида борган сайин кучли босимга учрамоқда. 77 ëшли Эжеветнинг соғлиғи ëмон бўлгани туфайли, у ҳукуматни бошқаролмайди, деган хавотирлар бўҳронга сабаб бўлмоқда. Бугун Эжевет Туркия президенти Аҳмад Неждет Сезер билан кўришди, аммо учрашувдан кейин баëнот бермади.
XS
SM
MD
LG