Линклар

Бугун Эроннинг миллий хавфсизлик бўйича олий кенгаши барча нашрларни ислоҳотчи, Аятуллоҳ Жалолиддин Тоҳирийнинг истеъфосига нисбатан ижобий ëки салбий муносабатларни чоп этмаслик тўғрисида огоҳлантирди.


Исфаҳон шаҳридаги диний лидерлардан бири Тоҳирий бир баëнот тарқатиб, истеъфо берганини эълон қилди ва Эроннинг консерватив қарашдаги сиëсатчиларини сайланган парламент ишига ҳалақит бераëтгани учун танқид қилди, матбуотга нисбатан чекловлар жорий этилгани ва ўзгача қарашдаги одамлар қонунга ҳилоф равишда қамалганини қоралади. Тоҳирий, шунингдек, олий руҳоний Оятуллоҳ Али Ҳаменеини ҳам танқид қилди. Эронда кимда-ким олий руҳонийни танқид этса, озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Кеча 290 ўринли парламентнинг 125 аъзоси Тоҳирийни қўллашини билдирди.
XS
SM
MD
LG