Линклар

Келаси ойда Хитой ва Россия қўшма ҳарбий машқлар ўтказишни режалаëтгани билдирилди.


Бугун Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакилининг айтишига кўра, ҳарбий машғулотлар Хитойнинг Россияга чегарадош ҳудудларида ўтказилади. Ҳарбий машқларда иштирок этадиган қўшинлар сони ëки қўлланиладиган ҳарбий техника тўғрисида маълумот берилмади. Ҳарбий машқлар 1994 йилда имзоланган икки томонлама келишув шартларига биноан ўтказилади. Мазкур шартнома эса Россия ва Ҳитой қўшинлари ўртасида янглиш тўқнашувлар рўй беришининг олдини олишга қаратилган. Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакилининг айтишига кўра, режалаштирилаëтган ҳарбий машғулотлардан кўзланган мақсад -минтақада хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашдан иборатдир.
XS
SM
MD
LG