Линклар

Кеча АҚШ Конгресининг намоëндалар палатаси Америкалик учувчиларга парвоз пайтида ëнида қурол олиб юришига рухсат берувчи қонун лойиҳасини бир овоздан қабул қилди.


Қонун 11 сентябр фожеаларидан кейин йўловчи учқичлар хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган. Унга кўра, агар америкалик учувчилар кўнгилли равишда тайëргарликдан ўтсалар парвоз пайтида ëнларида қурол олиб юришлари мумкин. Хабарларга қараганда, энди мазкур қонун лойиҳаси Сенатда қаттиқ қаршиликка учрайдиганга ўҳшайди, чунки Сенат вакиллари учувчилар қуролланига руҳсат бериш режасини қўлламайдилар. Оқ Уй ҳам бунга қарши. Буш ҳукуматининг билдиришига қараганда, учувчиларни қуроллантиргандан кўра, учқучдаги кабина эшигини мустаҳкамлаш ва учқич ичида фуқаровий кийимда қуролланган хавфсизлик ходимларини бўлиши етарлидир.
XS
SM
MD
LG