Линклар

logo-print

Тожикистон чегара соқчилари шу йилнинг биринчи яримида мамлакатнинг Афғонистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон билан бўлган чегараларида 220 килограммдан ошиқ наркотиклар, шу жумладан 114 килограмм героинни мусодара қилгани билдирилди.


Бугун Душанбеда ўтказилган ҳукумат йиғинида Тожикистон давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Нуралишо Назаровнинг айтишига кўра, чегара соқчилари 100 дан ошиқ чегарани бузиб ўтиш ҳолатнинг олдини олган, чегарадан рухсатсиз ўтган 241 кишини ушлаган, нарко курьерлар билан 6 марта тўқнашган, шунингдек, кўплаб қуроллар ва ўқ-дориларни мусодара қилган.
Олинган бошқа хабарларга кўра, кеча тунда Болгария божҳона полицияси Туркия бўлган чегарада 230 килограмм героинни мусодара қилган. Божҳона матбуот вакили Калина Михованинг айтишича, Туркияда руйҳатдан ўтган юк ташувчи машина ичидан героин топилган ва Туркия фуқароси бўлган ҳайдовчи ушланган. Болгария божҳона полицияси ўтган йилда 1.520 килограмм героинни мусодара қилган бўлса, жорий йил давомида бу кўрсатгичлар 410 килограмм героинни ташкил қилмоқда. Болгария Осиëдан ғарбий Европага наркотикларни контрабанда қилишда йирик транзит нуқталаридан бири ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG