Линклар

Инсоният тарихидаги биринчи клонлаштирилган ҳомила жорий йилнинг декабр ойида туғилади.


Бу ҳақда Франциядаги “Либерасьон” газетаси гинеколог Северино Антинори билан суҳбат чоп этган. Антинори таъқиқланишига қарамай, инсон ҳомиласини клонлаштириш ишлари билан шуғулланган. Шифокорнинг сўзларига кўра, унинг программасида 50 эр-хотин иштирок этаяпти. Суҳбат чоғида Антинори тўлиқ маълумот бермаган, аммо клонлаштирилган ҳомила Италияда туғилмаслигини айтган. Газета Торвергарт университети профессори Северино Антинорининг тажрибаларни қаерда ўтказаётганлиги номаълумлигини хабар қилган.
XS
SM
MD
LG