Линклар

Бугун Германияга Бошқирдистон делегацияси ташриф буюрган.


Делегацияга республика бош вазир ўринбосари Рамил Мирсаев бошчилик қилмоқда. Улар жорий йилнинг 2 июлида юз берган авиаҳалокат қурбонларининг мотам маросимида иштирок этади. Бугунги мотам маросимида Германия ҳукумати вакиллари ҳам қатнашади.
Эртага авиаҳалокатда қурбон бўлган 36 йўловчи жасади Уфа шаҳрига жўнатилади. Бир неча кун олдин 33 марҳум йўловчилар жасадлари Россияга қайтариб юборилган.
Бугунги мотам маросимида қатнашиш учун Швейцария президенти Каспар Филлигер Россияга сафарини қолдирди.
XS
SM
MD
LG