Линклар

Бугун Барселонада бўлиб ўтаётган ОИТСга бағишланган халқаро конференция ўз ишини тамомлайди.


Конференцияда 15 минг атрофида шифокорлар, олимлар, ҳукумат расмийлари ва турли ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон кеча конференцияда нутқ сўзлаб, ОИТСни 14 асрда кузатилган ўлат касаллиги эпидемиясидан кейин, дунё аҳолиси рўпара бўлаётган навбатдаги кенг кўламли касаллик эканлигини айтган.
БМТ маълумотларига кўра, дунё миқёсида Вич инфекцияси билан зарарланган 40 миллион кишининг 20 миллион нафари ўлган. БМТ ОИТС эпидемиясини назорат қилиш учун ҳар йили 10 миллиард доллар ажратилиши керак, деб ҳисоблайди.
XS
SM
MD
LG