Линклар

logo-print

Венесуэла президенти Уго Чавеснинг истеъфосини талаб қилаётган юз минглаб аҳоли кеча мамлакатда намойишга чиққан.


Полициянинг маълумотига кўра, мамлакат пойтахти Каракас кўчаларига 600 мингдан ортиқ киши тўпланган. Улардан бир қанчаси шаҳар атрофидаги ҳарбий базаларни бузиб киришга уринган.
Жорий йилнинг апрел ойида Уго Чавес ҳарбий тўнтариш натижасида вазифасидан четлатилган эди. Орадан икки кун ўтмай, президент тарафдорлари ёрдамида яна ҳокимият тепасига қайтишга муваффақ бўлган.
Чавесга қарши томон уни ижтимоий ислоҳотлар инқирози, коррупция ва мамлакат бошқарувида диктаторлик қилишда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG