Линклар

logo-print

Жанубий Осетиядан Норвегиянинг уч фуқароси чиқариб юборилган.


Бу ҳақда Интерфакс ахборот агентлиги хабар қилган. Хабарда айтилишича, Норвегия фуқаролари таъқиқланган объектларни суратга олиш ва республикада жойлашган Россия тинчлик сақловчи кучлари ҳақида ахборот тўплашда айбланган. Ҳукумат расмийси норвегияликлар суратга тушириш ишларини қандай мақсадда ўтказганлиги аниқланмаганлигини билдирган.
Жанубий Осетия автоном республикаси Грузия таркибига киради.
XS
SM
MD
LG