Линклар

logo-print

Югославия ҳукумати кеча босния серблари армияси генерали Драгомир Милошевични ҳибсга олиш ҳақида ордер чиқарган.


Ҳаага халқаро трибунали генерални тинч аҳолининг оммавий қирғин қилинишига ташкилотчи сифатида айблаган. Мазкур қирғин 90- йиллар ўртасида Босния пойтахти Сараево қамал қилинган пайтда амалга оширилган.
Генерал Милошевич уч ярим йил давомида Сараево шаҳрини қамал этган босния серблари қўшинларига қўмондонлик қилган. Драгомир Милошевич Югославиянинг собиқ президенти Слободан Милошевичга қариндош эмас.
Кеча Югославиянинг яна бир собиқ президенти Зоран Лилич ҳибсга олинган ва собиқ президент Слободан Милошевич маҳкама жараёнида гувоҳлик кўрсатмаси бериш учун, мажбуран Ҳаагага юборилган. Зоран Лилич 1993-1997 йилларда президент бўлган.
XS
SM
MD
LG