Линклар

logo-print

Бугун Туркия парламент раиси Умар Изки 1 сентябр куни парламентнинг фавқулодда йиғини ўтказилишини тасдиқлади.


Унда ҳукуматга ишончсизлик овози берилиши ва бу муддатидан олдин сайловлар ўтказилишига сабаб бўлиши мумкин. Туркия бош вазири Булент Эжевит ўзининг коалиция ҳукумати парламентдаги кўпчилик ўринини йўқотишидан олдин истеъфо бериши мумкинлигини қайд этди. Эжевитнинг бугун “Миллият” газетасига айтишига кўра, агар иқтисод вазири Камол Дарвеш истеъфо берса, у вазифасидан бўшайди. Эжевит бош вазир курсисини бўшатиб беришдан бош тортаëтгани сабабли аллақачон 7 вазир ва унинг Демократик сўлчи партиясидан тахминан 40 депутат истеъфо берди. Мазкур истеъфолардан кейин ҳозир Эжевитнинг коалиция ҳукумати фақат 6 ўрин фарқи билан парламентда кўпчилик ўринни эгаллаб турибди.
XS
SM
MD
LG