Линклар

logo-print

Навбатдаги хабар ҳам Қозоқистонга оид.


Бугун президент Нурсултон Назарбоев сиëсий партияларни руйҳатга олиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ўтган ойда парламент томонидан қабул қилинган мазкур янги қонун сиëсий партияларнинг руйҳатдан ўтишини янада қийинлаштиради, жумладан, илгари сиëсий партияни руйҳатга олиш учун унинг 3 минг аъзоси бўлиши талаб этилган бўлса энди 50 минг аъзо талаб қилинади. Янги қонунга кўра, ҳозир Қозоқистонда руйҳатга олинган 19 та сиëсий партия келаси 8 ой ичида қайта руйҳатдан ўтиши керак. Қозоқистон муҳолифати қонунни репрессив ва жазолаш билан боғлиқ бўлган уриниш сифатида танқид қилди. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг билдиришича, қонун сиëсий турлиликка зарар етказиши мумкин.
XS
SM
MD
LG