Линклар

logo-print

Бугун Қозоқистоннинг Павлодар шаҳрида муҳолифат лидери, Демократик танлови ҳаракатига асос солган Ғалимжан Жакияновни салоҳиятини суистеъмол қилган, деган айб билан суд қилиш бошланди.


Суд иши очиқ деб эълон қилинган эди, аммо хабарларга қараганда, кўплаб муҳолифат аъзолари ва мустақил журналистларга суд залига киришларига руҳсат берилмаган. Демократик танлови ҳаракатининг бошқа бир лидери Муҳтор Аблязов ҳозир пойтахт Остонада салоҳиятини суистеъмол қилган ва қонунсиз тижорат фаолияти билан шуғулланган, деган айблар билан суд қилинмоқда. Бу икки муҳолифат лидери тарафдорларининг айтишларича, Жакиянов ва Аблязовлар сиëсий сабабларга кўра суд қилинмоқда ва бу ҳукумат танқидчиларининг овозини ўчириш учун қилинаëтган уринишдир.
XS
SM
MD
LG