Линклар

Бугун Бишкекда АҚШ молия вазири Пол Онэл Қирғизистон президенти Асқар Ақаев билан учрашиб, Қирғизистонда иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш ҳамда ўрта ва кичик хажмдаги бизнесларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.


Онэлнинг яна аниқроқ қилиб айтишича, улар Қирғизистонда алюминий ишлаб чиқаришни ва гидроэлектр лойиҳасини амалга ошириш имкоятларини кўриб чиқишган. Онэл президент Ақаевга АҚШ етакчилигида олиб борилаëтган аксил террор кампаниясини қўллаëтгани учун минатдорчилик билдирди. Кеча Украинадан Бишкекка келган Онэл Ўзбекистон ва Грузияга ҳам ташриф буюради.
XS
SM
MD
LG