Линклар

Бугун Уст-Каменогорск шаҳрида ўтказилаëтган учрашувда Қозоқистон ва Россиянинг бир-бирига чегарадош ҳудудларидан келган ички ишлар бошқармалари расмий вакиллари уюшган жиноятчилик, қонунсиз миграция ва норкотиклар контрабандасига қарши биргаликда кураш имкониятларини муҳокама этишмоқда.


Россия делегациясига бошчилик қилаëтган ички ишлар вазири Борис Гризловнинг муҳбирларга айтишига кўра, учрашув кун тартибига халқаро терроризмга қарши кураш олиб бориш масаласи ҳам киритилган. Гризловнинг таъкидлашича, Россия-Қозоқистон чегара бўйида жойлашган ҳудудларнинг ички ишлар бошқармалари расмий вакиллари бир-бирлари билан яқиндан алоқалар ўрнатишлари керак. Қозоқистон ички ишлар вазири Каирбек Сулаймоновнинг айтишига қараганда, ўтган йилда Россия ва Қозоқистон ички ишлар вазирликлариниг кучлари 170 марта қўшма амалиëт ўтказган.
XS
SM
MD
LG