Линклар

logo-print

АҚШ мудофаа вазир ўринбосари Пол Волфовитснинг айтишига қараганда, Толиблар ва “Ал-Қаида” раҳбариятининг тахминан ярими тор-мор этилгани туфайли АҚШнинг Афғонистондаги кампанияси бир неча йил давом этиши мумкин.


Бағрам ҳаво базасида Америка аскарлари олдида нутқ сўзлаган Волфовитс, АҚШ етакчилигида олиб борилаëтган аксил террор кампанияси давомида эришилган мувофақиятларни юқори баҳолади. Аммо унинг айтишига кўра, Толиблар ва “Ал-Қаида” раҳбариятининг ярими яксон этилган бўлиши мумкин ва қолганларини қидириб топиш қийин бўлаяпти. Волфовитс ҳозир Афғонистоннинг ўтиш даври президенти Хамид Карзай билан музокаралар олиб бормоқда. Улар АҚШ ҳарбий амалиëтларини, Афғонистон миллий армиясини тайëргарликдан ўтказиш ва Кобулдаги халқаро тинчлик ўрнатувчи кучларга талуқли масалаларни муҳокама этишмоқда.
XS
SM
MD
LG