Линклар

Иорданнинг ғарбий соҳилидаги яҳудийларнинг Эммануэль шаҳарчаси яқинида содир этилган ҳужум оқибатида 7 одам ўлган ва 20 га яқин одам жароҳатланган.


Исроил полициясининг маълумотларига кўра, фаластинликлар Тел-Авивдан чиққан автобус кетаëган йўлда бомбани портлатиб, сўнг пистирмадан машинадан чиққан одамларга қарата ўт очганлар.
Ҳодиса шоҳидларнинг сўзларига кўра, ҳужумчиларнинг эгнида Исроил қўшинлари формаси бўлган.
Фаластин муҳторияти раҳбарлари ҳодисага ҳеч қандай муносабат билдиришмади. Исроил ҳукумати вакили бугунги теракт фаластинликларнинг тинчликка интилмаëтганларидан яна бир далолат эканини баëн қилди.
Бу сўнгги бир ой ичида минтақада содир этилган энг йирик терактдир. Ҳодиса АҚШ, БМТ, Европа Иттифоқи ва Россия вакиллари Нью-Йоркда Яқин Шарқ можаросини ҳал этишга қаратилган янги дастур муҳокамаларини бошлашлари арафасида содир этилди.
XS
SM
MD
LG