Линклар

logo-print

Душанба куни АҚШ Сенати молиявий ҳисобот юритиш тартибларини бузган корпорациялар раҳбарларининг жавобгарлиги ҳақдаги қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллади.


У Буюк тушкунлик давридан буëн энг радикал чора сифатида қаралмоқда.
Қонун лойиҳасига биноан, молиявий жиноятлар учун озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддати икки марта кўпайтирилиб, 10 йилга етказилган.
Бундай қаттиқ чораларнинг кўрилиши, АҚШ да корпорациялар атрофида кўтарилган бир неча шов-шув ва бунинг танижасида биржалардаги кўрсаткичларнинг тушиб кетиши билан тушунтирилади.
Жаҳон фонд биржаларида акциялр курслари тушишда двом этмоқда.
Душанба куни кечга бориб Нью-Йорк биржасида Доу Жонс кўрсаткичи бир оз кўтарилганига қарамай, бозордаги жаранëнларнинг йўналиши салбийлигича қолаëтир.
Европа биржаларида асосий кўрсаткичлар сўнгги тўрт йил ичида энг қуйи крўсатикичга тушган. Лондон ва Париж биржаларидаги кўрсаткичлар деярли беш ярим фоизга тушди.
Баъзи шарҳловчиларнинг фикрига кўра, фонд биржаларида саросима бошланмоқда.
XS
SM
MD
LG