Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш ички ҳавфсизликни таъминлаш борасидаги янги таклифларини тақдим этди.


Янги дастурга биноан АҚШ ҳавфсизлиги билан боғлиқ масалалар учун жавобгарлик, ўзида 22 департамент вазифаларини бирлаштирадиган бир бошқармага ўтказилиши керак. Дастур шунингдек, террор ҳужумалрининг олдини олиш чоралари, ҳамда ҳукуматнинг терактларга тезкор жавоб бериш чораларини кўзда тутади.
Ҳужжат Конгресс томонидан маъқулланиши керак. Унинг амалга ошиши кўп жиҳатдан илғор технологиялар, шу жумладан ядровий материалларни аниқлаб топиш воситалари, соҳталаштирилган ҳужжатларни
аниқлайдиган асбоб-ускуналар, ҳамда биологик террордан ҳимояланиш учун янги трдаги вакциналарнинг яратилишига боғлиқ.
XS
SM
MD
LG