Линклар

САВДОГАРЛАР ЯНА НОРОЗИ


Уч кундан бери Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридаги тижорат бозори тадбиркорлари савдони тўхтатиб қўйишган. Бунга солиқлар жиддий кўтарилиб кетгани ҳамда солиқ инспекцияси ходимларининг тадбиркорларга кўрсатаëтган зўравонликлари сабаб бўлган.
Маҳаллий тадбиркорларнинг Озодлик мухбирига айтишларича, воқеа аслида 12 июл куни бошланган. Ўша куни 20-30 нафар солиқ ва милиция ходимлари бозор ичида кенг миқёсли тафтиш ўтказганлар. Баъзи жойларда улар тадбиркорлар товарларини мусодара қилишган. Бу ҳолатдан ҳавотирга тушган тадбиркорлар савдони тўхтатиб, бозорни тарк этишган.
Тадбиркор аёллардан бирига кўра, солиқчилар ва милиция ходимлари томонидан тортиб олинган товарларини қайтариб олиш учун у роппа-роса икки кун сарсон бўлган.
15 июл куни эрта тонгда 80га яқин тадбиркор бозор ичида пикет уюштирган. 2 соат давом этган норозилик ҳаракати ниҳоясида бозор маъмурияти ва тадбиркорлар юқори идораларга биргаликда мурожаат қилиб, масаланинг ижобий ҳал этилишини талаб қилишган.
XS
SM
MD
LG