Линклар

Европа Иттифоқи ва Россия вакиллари пайшанба куни Брюсселда сўзлашувлар олиб боради.


Сўзлашувларда Калининград масаласи муҳокама қилинади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Игорь Иванов кеча Нью-Йоркда билдирган.
Россия Калининград вилояти мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан изоляция қилиниш эҳтимолидан хавотирланмоқда. Польша ва Литва Европа иттифоқига аъзо бўлгандан кейин Калининград вилояти билан черагаларини ёпиб қўйиши мумкин. Мазкур вилоят аҳолиси Россиянинг бошқа минтақаларига бориш учун Европа иттифоқига кирувчи мамлакатлар ҳудудидан ўтиши лозим бўлади.
Россия ташқи ишлар вазири Игорь Иванов Москва ушбу масала юзасидан муросага эришилишига умид қилишини айтган.
XS
SM
MD
LG