Линклар

logo-print

Косово бош вазири Байрам Режепи ҳукумати уюшган жиноятчиликка қарши жиддий кураш бошлашини билдирди.


Бу ҳақда Режепи кеча Германия ташқи ишлар вазири Йошка Фишер билан учрашувдан сўнг айтган. Унга кўра, Косово наркотиклар савдоси билан шуғулланувчилар ва сотувчилар учун юк алмашинув ҳудудига айланиб қолган.
Шунингдек, Режепи Косово ҳукумати БМТнинг уюшган жиноятчиликка қарши курашиш миссияси фаолиятига қўшилишини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Косово Югославияга қарашли минтақа ҳисобланади. 1999 йилдан сўнг Косовони БМТ маъмурияти ва маҳаллий ҳукумат бошқариб келмоқда.
XS
SM
MD
LG