Линклар

Бугун Исроил ҳукумати Фаластин билан режалаштирган иқтисодий масалаларга оид сўзлашувларни ўтказишдан бош тортди.


Кеча содир этилган террор ҳаракатларидан сўнг Исроил томони шундай қарор қабул қилган. Мазкур ҳаракат натижасида 7 нафар исроиллик ўлган, камида 20 киши эса жароҳат олган.
Сешанба куни Иорданнинг ғарбий соҳилида йўловчи автобуси портлатиб юборилган. Маҳаллий аҳоли вакилининг айтишича, автобусдан чиқиб олган шахслар унга қарата ҳужум қилганлар. Фаластиндаги тўрт гуруҳ ҳодиса юзасидан жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Бугун Исроил ҳарбийлари кечаги ҳужумларда қатнашганлиги гумон этилган фаластинлик бир одамни ўлдирган.
XS
SM
MD
LG