Линклар

АҚШ молия вазири Пол О’нилнинг айтишича, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов иқтисодий ислоҳотлар ўтказади.


Шу жумладан, мамлакатда эркин конвертация жорий этилади.
Бир неча собиқ совет республикаларига сафари доирасида О’нил Ўзбекистонга ташриф буюрди. Тошкентда Президент Каримов билан учрашгандан сўнг, О’нил Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар жадаллаштирилишига шубҳа қилмаслигини айтган.
Каримовнинг айтишига қараганда Халқаро Валюта жамғармаси кўрсатмаларига биноан Ўзбекистонда эркин конвертация шу йилнинг охирига қадар жорий қилинади.
О’нил билан суҳбат чоғида Каримов ўз мақсади иқтисодни эркинлаштириш, демократик жараёнларни ривожлантиришдан иборатлигини таъкидлаган.
Украина ва Қирғизистонга сафар қилган О’нил бугун икки кунлик ташриф билан Грузияда боради.
Мазкур ташрифлардан кўзланган мақсад АҚШ президенти Жорж Бушга стратегик аҳамиятга молик бўлган ушбу мамлакатларга ёрдам кўрсатиш борасида тавсиялар беришдир.
XS
SM
MD
LG