Линклар

logo-print

Тель-Авивда амалга оширилган кечаги террор ҳаракатлари оқибатида 5 киши ўлган, камида 40 киши жароҳат олган.


Бомба икки худкуш террорчи томонидан хорижий мулозимлар яшайдиган мавзеда портлатилган.
Террор ҳаракатига жавоб сифатида Исроил мудофаа вазири Биньямин Бен-Элизер Фаластин ҳудудларини қуршовга олиш режаси бекор қилинмаслиги ҳақида буйруқ берди.
Кеча Исроил ҳарбийлари Иордан дарёси ғарбий соҳилида жойлашган Калькилия шаҳри атрофида икки қуролланган фаластинликни отиб ўлдирган.
Рамаллоҳда юз берган портлаш натижасида 2 фаластинлик қурбон бўлган, бир неча киши жароҳатланган. Фаластин ҳукумати тарқатган маълумотда кўрсатилишича, маҳаллий болалар топиб олган портловчи мослама тасодифан портлаб кетган.
XS
SM
MD
LG