Линклар

Кеча тунда Чеченистондаги Янги Атаги қишлоғида маҳаллий аҳолидан 3 киши ўлдириб кетилди.


Шали тумани маъмуриятига кўра, номаълум шахслар Яхи Элимбаева хонадонига бостириб кириб, ўққа тутган. Элимбаева ва унинг икки фарзанди воқеа жойида ҳалок бўлган.
Шунингдек, бугун Ассиновская ва Серноводск қишлоғилик ўнлаб аёллар Кавказ федерал магистрал йўлини тўсиб қўйганлар. Ассиновская ва Серноводск қишлоқлари Ингушетия чегарасидан бир неча километр масофада жойлашган. Аёллар уч кун илгари ҳибсга олинган 5 киши тақдирини аниқлашни талаб қилиб чиққан.
Ушбу шахслар 15 июл куни Ачхой-Мартан тумани милиционерларига тажовуз қилганликда айбланиб ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG