Линклар

Афғонистон ўтиш даври ҳукумати раҳбари Ҳамид Карзайнинг билдиришича, янги ҳукумат тадбиркорлик билан шуғулланувчиларга имкон қадар қулайроқ шароит яратишга ҳаракат қилади.


Карзай бу ҳақда бугун Кобулда савдо-сотиқ ва инвестицияга оид конференция очилишида айтди. Мамлакатда коррупция ва бюрократия томир отгани боис Афғонистонга қайтувчилар учун иш бошлаш қийин бўлишини таъкидлади.
Бироқ, Карзай Афғонистонга қайтувчиларга тадбиркорлик фаолияти юритишида ёрдам беришга ваъда берди. Ҳамид Карзай назарида шу йўл билан мамлакатга хорижий сармояларни кўпроқ жалб қилиш мумкин.
XS
SM
MD
LG