Линклар

Тожикистон мактабларидан бирининг ўқитувчиси Ваҳоб Халилов “Ҳизбут-таҳрир” диний экстремистик гуруҳи ғояларини тарғиб этганлиги учун беш йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.


Тожикистон хавфсизлик вазирлиги тарқатган маълумотларга кўра, Ваҳоб Халилов “Ҳизбут-таҳрир” ғояларини ёшлар орасида тарғиб этган ва республикада таъқиқланган адабиётларни тарқатиш билан шуғулланган.
“Ҳизбут-таҳрир” диний экстремистик гуруҳи Тожикистонда 90-йиллар охирида пайдо бўлган. Гуруҳ аъзолари Марказий Осиёда ягона ислом халифалиги тузиш ғоясини тарғиб қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG