Линклар

Исроил ҳукумати келусида ҳужум уюштирилишининг олдини олиш мақсадида террорчиликда шубҳа қилинган фаластинлик жангарилар оилаларини Ғарбий соҳилдан Ғазо секторига кўчиришнинг қонуний йўлларини ўрганиб чиқмоқда.


Исроил бош вазири Ариел Шароннинг матбуот вакили Раанан Гиссен Исроил қонунига кўра, террорчиликда шубҳа қилинган шахсларнинг қариндошлари қўлга олиниши ва уларнинг уйлари бузиб ташланиши мумкинлигини айтди.
Ғарбий соҳилда жойлашган Рамаллоҳ шаҳрида сўзлаган Фаластин бош музокарачиси Саеб Эрекат бу хусусида: “Мен бунга жуда ҳавфли чора деб қарайман. 21 асрда ҳукуматлар она-оталарни жазолашни бошласа ва уларни бир жойдан бошқа жойга хайдаб чиқаришга уринса, мен бунга оммавий жазо, уруш жинояти, инсониятга қарши жиноят сифатида қарайман”,- деди.
XS
SM
MD
LG