Линклар

Бугун Ялтада таркибига Грузия, Украина, Озарбайжон ва Молдова давлатлари кирувчи ГУУАМ ташкилоти саммити ўтмоқда.


Олий даражада ўтаётган учрашув давомида ташкилотга аъзо давлат раҳбарлари эркин савдо ҳудудини барпо этиш тўғрисидаги битимни имзоладилар. Саммитда чиқиш қилган Украина Президенти Леонид Кучма имзоланган битим доирасида тузилажак Европа-Кавказ-Осиё транспорт йўлаги аъзо давлатлар ўртасида ўзаро савдо-сотиқ алоқаларининг кучайишига имкон беришини алоҳида таъкидлаб ўтди. Битимни Украина Президенти Леонид Кучма, Грузия Президенти Эдуард Шеварднадзе, Озарбайжон Президенти Хайдар Алиев ва Молдова Президенти Владимир Воронинлар имзоладилар. Саммит давомида яна бир ҳужжат – террорчилик ва уюшган жиноятчиликга қарши биргаликда курашиш бўйича қўшма декларациянинг имзоланиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз 1997 йилда ташкил топган ГУУАМ ташкилотининг бош мақсади - Россия таъсир доирасидан ташқарида минтақа давлатлари ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий муносабатларни кучайтириш бўлган. ГУУАМнинг бешинчи аъзоси – Ўзбекистон саммитда иштирок этишдан воз кечди. Ташкилот фаолиятидан қониқиш хосил қилмаган расмий Тошкент бир неча бор ГУУАМдан чиқишини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG