Линклар

Американинг Детройт шаҳридаги Мичиган аэропортида божхона хизмати ходимлари "Ал-Қоида" террорчилик тармоғи билан алоқадорликда гумон этилаётган иорданиялик шахсни қўлга олдилар.


"Вашингтон пост" газетасининг ёзишича, Омар Шишани исмли шубҳали шахс чоршанба куни Индонезиядан келатуриб хибсга олинганида, унинг ёнидан 12 миллион долларлик қалбаки чек топилган. АҚШ мулозимларининг маълум қилишларича, Омар Шишани Афғонистондаги "Ал-Қоида" террорчилар лагерларида тайёргарликдан ўтган шахслар рўйхатида қайд этилган. Шунингдек, унинг исми Афғонистонда олиб борилган аксил-террор амалиётлари давомида қўлга туширилган ҳужжатларда ҳам тез-тез такрорланади. АҚШ махсус ҳизматлари маълумотларига кўра, Афғонистондан қочишга улгурган юзлаб ал-қоидачи ва толибон жангарилари Индонезиядан паноҳ топишган.
XS
SM
MD
LG