Линклар

Бугун АҚШнинг “WorldCom” телекоммуникация компанияси ўзини батамом синишдан сақлаб қолиш учун давлатдан ëрдам беришни сўраб, судга мурожаат қилади.


Яқинда АҚШнинг бир неча корпарацияси инқирозга юз тутгани жаҳон биржаларига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ўтган ойда “WorldCom” телекоммуникация компанияси зарарларини беркитиш учун соҳта хисоб-китоблар орқали кўрган фойдасини деярли 4 миллиард долларга ошириб кўрсатганини эътироф этди. Агар суд давлат “WorldCom”га вақтинчалик молиявий ëрдам бериши керак, деган ҳукм чиқарса, 60 минг ишчиси бўлган компания ўз фаолиятини давом эттиради. Бу орада “WorldCom” компанияси ўз қарзларини тўлаш учун бир режа ишлаб чиқиши лозим. Бугун Европа ва Осиë мамлакатлари биржаларида акциялар нархлари яна тушиб кетди.
XS
SM
MD
LG