Линклар

logo-print

Исроил ташқи ишлар вазири Шимон Переснинг айтишига қараганда, агар Фаластин хавфсизлик кучлари назорат ўрнатишга тайëр бўлса ва Исроилга қарши ҳужумлар қилинишига йўл қўймаса Исроил қўшинлари ўтган ойдан бери ишғол қилиб турган Хеврон ва Байтулҳам шаҳарларидан чиқиб кетиши мумкин.


Бугун Переснинг айтишига кўра, ҳозир Исроил қўшинлари ишғол этган Фаластиннинг бошқа ҳудудларига қараганда Хеврон ва Байтулҳамда нисбатан осойишталик ҳукм сураëтгани сабабли бу икки шаҳар танланган. Фаластиннинг янги ташқи ишлар вазири Абдулразоқ ал-Яҳë Исроил ҳукуматига Исроил қўшинлари чиқиб кетиши билан Фаластин хавфсизлик кучлари назорат ўрнатиши хақдаги режани тақдим этди. Исроил ҳукумати, шунингдек, шу ой бошида ëпилган Ал-Қуддуз университетини қайта очишга ҳам руҳсат беришини билдирди.
XS
SM
MD
LG